(+99871) 2684066
(+99871) 2675364

«ARJ HOLDING» ИНВЕСТИЦИЯ ХОЛДИНГИ РАҲБАРИЯТИ БИЛАН УЧРАШУВ

Чоп этилган сана: 20 Декабрь 2018

2018 йилнинг 19 декабрь куни «Ўзчармсаноат» уюшмасида «ARJ Holding» йирик инвестиция холдинги ҳамда Бразилия парламентида Араб ва Осиё давлатлари билан ҳамкорлик бўйича гуруҳ раҳбари жаноб Khalil Karam, шунингдек унинг бизнес-ҳамкорлари жаноб Yussef Karam, жаноб Sameer Al-Hasan ва жаноб Amjed Hanbali билан учрашув бўлиб ўтди. 1962 йилдан буён фаолият юритиб келаётган корпорация  дунёнинг 44 давлатида, хусусан, Бразилия, Австралия ва БААда ўзининг тармоқ ва бўлинмаларига эга бўлиб, айни пайтда  қурилиш, ландшафт дизайни, меҳмонхона бизнеси, «масс-маркет»  ва «етакчи» даражадаги ритейл, саноат инжиниринги, гидротехник тизимларни ишлаб чиқариш, кўчмас мулк ва консалтинг хизматлари каби турли соҳаларда ўзининг муҳим ўрни бор.

 
Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки раҳбарияти саъй-ҳаракатлари билан ташкил этилган учрашув ўзаро ишонч ва ҳамжиҳатлик руҳида ўтди. Музокаралар жараёнида ARJ Investment ва «Ўзчармсаноат» уюшмасининг ҳамкорлик истиқболларига алоҳида тўхталиниб, Ўзбекистонда хорижий ҳамкорларнинг инвестицион ташаббуслари муҳим аҳамиятга эга эканлиги, чорвачилик, жумладан майда қорамолларни кўпайтириш соҳасида йирик лойиҳа ишлаб чиқилиши натижасида чорвачилик фаолияти маҳсулотларини дастлабки  қайта ишлаш жараёни ва улардан келгуси ишлаб чиқаришда фойдаланишни мувофиқлаштирувчи ташкилот сифатида уюшма фолияти билан боғлиқ мустаҳкам алоқалар кузатилаётганига урғу берилди.Шунингдек, чарм-пойабзал тармоғи маҳсулотлари билан боғлиқ экспорт-импорт операцияларини кўзда тутувчи савдо–иқтисодий ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича ҳам таклифлар билдирилди.  

Томонлар яқин келажакда мустаҳкам ҳамкорлик қилишдан манфаатдор эканликларини билдиришди ва 2019 йилнинг январь ойида навбатдаги учрашувни ташкил этиш имкониятларини ҳам муҳокама қилишди.

Бизнинг сайтимизни баҳоланг

Сайт разработан дизайн - студией