(+99871) 2684066
(+99871) 2675364

Диққат, ТАНЛОВ!

Чоп этилган сана: 06 March 2019

Халқаро мўйначилик Федерациясининг Евроосиё бирлашмаси (IFF-Eurasia) ёш дизайнерлар учун REMIX EURASIA танлови бошланганини эълон қилади.

Унда IFF-Eurasia таркибига кирган мамлакатлар: Россия, Ўзбекистон, Туркия, Қозоғистон ва Беларусдан ёш дизайнерлар иштирок этиши мумкин.

Танловда қуйидаги кўринишлардаги ижодий ишлар билан қатнашишга рухсат берилади: маҳсулотнинг эскизлари ва/ёки фотосуратлари (уч томонлама: олд томондан, ён томондан, орқа кўринишдан), бунда муаллифнинг исми, фамилияси, отасининг исми, номинацияси номи ва табиий мўйна тури кўрсатилиши керак (электрон шаклда, файл ҳажми 5 Мбдан ошмаслиги лозим, форматлар: jpeg, tiff). Танловнинг биринчи босқичи 2019 йил 12-25 апрель кунлари давомида ўтказилади.

Танловнинг биринчи босқичидан муваффақиятли ўтган иштирокчилар кейинги босқичга таклиф этилади. Энг яхши эскизлар муаллифларига тармоқнинг етакчи корхоналарида энг яхши моделлардан бирини ишлаб чиқариш имконияти берилади. Иккинчи босқичда фотосуратлар ва постерлар кўринишидаги тайёр моделлар танлови бўлиб ўтади, учинчи босқичда танлов моделларининг якуний намойиши бевосита профессионал ҳакамлар ҳайъати ва танлов меҳмонлари олдида ўтказилади.

Танловнинг барча босқичларидан ўтиб, биринчи ўринни қўлга киритган ғолиб, Милан шаҳрида хар йили ўтказиладиган MIFUR кўргазмаси доирасида REMIX ёш дизайнерлар халқаро танловида иштирок этади. Иккинчи ва учинчи ўринлар эгалари ҳомийлар ва ҳакамлар ҳайъати томонидан совғалар билан тақдирланиши ёки Россия ва хориждаги етакчи компанияларга малака оширишга юборилиши мумкин.

Иштирок этиш учун аризалар 2019 йил 12 апрелига қадар қабул қилинади. Ишлар эскизлари ва муаллиф ҳақидаги маълумотларни қуйидаги электрон почта орқали юборишингиз мумкин: e-mail: fur_mgudt@mail.ru.

Танлов шартлари ва ариза (буюртма) бериш учун шакллар тўғрисидаги тафсилотлар билан ушбу ҳаволадаги Низом, шунингдек www.uzcharm.com ва www.rpms.ru веб-сайтлари орқали танишиш мумкин.

Бизнинг сайтимизни баҳоланг

Сайт разработан дизайн - студией