(+99871) 2675847
(+99871) 2675364

ХИТОЙЛИК ИНВЕСТОРЛАР БИЛАН ҲАМКОРЛИК

Чоп этилган сана: 09 October 2018

2018 йил 2 октябрь куни “Ўзчармсаноат” уюшмаси раҳбариятининг Хитойнинг Cotra (HK) Co. Limited компанияси таъсисчилари билан учрашуви ўтказилди.

Ҳитойлик инвесторларнинг чарм-пойабзал ва жунни қайта ишлаш соҳасидаги бир қатор бизнес ташаббусларни амалга ошириш режаси музокараларнинг асосий мавзуси бўлди.

Таъқидлаш лозимки мазкур компания ҳозирга вақтда келиб маҳсус пойабзал ишлаб чиқаришга ўз сармояларини киритган ва бунда тўхталмоқчи эмас: истиқболда Жиззах вилоятида бир қанча лойихадан иборат, жумладан эркаклар ва аёллар модел пойабзалларини ишлаб чиқариш фабрикаси, кўй жунини қайта ишлаш корхонаси, чарм чиқиндиларини қайта ишлаб хайвонлар учун ем ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш орқали саноат кластерини ташкил этиш ҳам кщзда тутилмоқда.

Томонлар музокараларда жорий йилнинг 9-11 октябр кунларига мўлжалланган 9-чи маротаба ўтказиладиган "UzcharmExpo" чарм, пойабзал ва чарм маҳсулотлари Ҳалқаро кўргазмасини ҳам эътиборсиз қолдирмади, ҳусусан ҳитойлик ҳамкорларда Ўзбекистоннинг чарм-пойабзал, мўйначилик ва жунни қайта ишлаш соҳалар товарларининг тўлиқ спектри билан танишиш, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар билан бизнес алоқаларни йўлга қўйиш ва тўқнашув нуқталарини топиш ҳисобига кейинчалик муваффақиятли савдо-саноат ва инвестицион ҳамкорлик олиб бориш учун бундай қўлай имконият катта қизиқиш тўғдирди.

Учрашув якунида томонлар режалаштирилган лойхаларни муваффақиятли ва самарали руёбга чиқаришда яқиндан ҳамкорлик қилиш ва шу муносабатдан фойдаланиб “Ўзчармсаноат” уюшмаси раҳбарияти хитойлик ҳамкорларни инвестицион фаоллигини ҳар томонлома қўллаб-қувватлашиларини билдирдилар.

Бизнинг сайтимизни баҳоланг

Сайт разработан дизайн - студией