(+99871) 2684066
(+99871) 2675364

“MosShoes” Халқаро кўргазмасида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган чарм, пойабзал ва чарм-атторлик маҳсулотларининг самарали намойиши

Чоп этилган сана: 17 March 2019

Москва шаҳрида 2019 йилнинг 12-15 март кунлари ўтказилган “MosShoes” Халқаро пойабзал, аксессуарлар ва бутловчи материаллар кўргазмасида «Ўзчармсаноат» уюшмаси ва соҳанинг
17 та корхоналари ўз маҳсулотлари билан муносиб иштирок этишди.

Уюшма 2016 йилдан бошлаб ушбу экспозициянинг доимий иштирокчиси. Хорижлик харидор ва ҳамкорларнинг Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларга бўлган қизиқиши тобора ортиб бормоқда, чунки маҳсулотлар замонавий технологиялар асосида ишлаб чиқарилмоқда.

Шу билан бирга, уларнинг турлари ва ассортиментлари кенгайиши билан бирга, дизайнининг чиройли ва сифатининг юқори даражада бўлиши таъминланмоқда. Болалар, махсус ва спорт пойабзалларини ташқи бозорларга олиб чиқиш механизмлари такомиллаштирилмоқда.

Ушбу халқаро кўргазма доирасида Чарм ва пойабзал ишлаб чиқарувчилар уюшмалари томонидан ўтказилган Бизнес-форумда иштирок этилиб, соҳанинг ривожланиш истиқболларига бағишланган тақдимот ўтказилди.

Россия Федерацияси чарм ва пойабзал ишлаб чиқарувчилари иттифоқи бош директори А.Андрунакиевич билан ўтказилган учрашувда соҳадаги хўжалик юритувчи субъектлари ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларни янада ривожлантиришга доир масалалар кўриб чиқилди.

Кўргазма жараёнида мамлакатимизнинг чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳалари корхоналари томонидан чарм-пойабзал, мўйна, қоракўл маҳсулотлари ҳамда жундан ишланган буюмларни муносиб намойиш этишга, тармоқларнинг экспорт салоҳиятини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Мамлакатимизнинг чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳалари корхоналари ҳамда Россия Федерацияси ва бошқа чет давлатларнинг етакчи компаниялари ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ҳамда ташқи бозорларга маҳсулотлар етказиб беришни самарали ташкил қилишга оид келишувларга эришилди.

Бизнинг сайтимизни баҳоланг

Сайт разработан дизайн - студией