(+99871) 2684066
(+99871) 2675364

УЮШМА ТАРИХИ

Чоп этилган сана: 05 Май 2018

“Ўзчармсаноат” уюшмасининг ташкил этилиши тарихи ҳақида МАЪЛУМОТ

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 23 февралдаги
ПФ-2552-сонли “Республика иқтисодиётининг чарм-пойабзал тармоғини бошқариш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, «Ўзбек чарми» акциядорлик компанияси «Ўзбекенгилсаноат» уюшмаси таркибидан чиқарилиб, «Ўзбекчармпойабзали» уюшмаси этиб қайта ташкил қилинган эди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 майдаги
ПҚ−3693-сонли “Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларини ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини оширишни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига асосан, «Ўзбекчармпойабзали» уюшмаси унинг таркибига чарм, мўйна хом ашёси ва жун тайёрлаш, сақлаш ва қайта ишлаш, чорва молларини автоматлаштирилган ҳолда сўйиш, жун, қоракўл ва сунъий чармдан буюмлар, чарм-атторлик маҳсулотлари, пойабзал ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи ташкилотлар, шунингдек, бошқа ташкилотлар ихтиёрий равишда кирган ҳолда «Ўзчармсаноат» уюшмаси (кейинги ўринларда Уюшма деб юритилади) этиб қайта ташкил этилди.

«Ўзчармсаноат» уюшмаси «Ўзбекчармпойабзали» уюшмасининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворис ҳисобланади.

Қуйидагилар Уюшма фаолиятининг асосий вазифалари этиб белгиланди:

  • Уюшма аъзолари — ташкилотларнинг хўжалик фаолиятига чорва молларини сўйиш ва тери тайёрлашдан хом ашёни чуқур қайта ишлаш ҳамда чарм-пойабзал, чарм-атторлик, мўйна, қоракўл ва жундан ишланган тайёр маҳсулот ва буюмлар ишлаб чиқаришгача бўлган жараённинг барча босқичларида кўмаклашиш;
  • корхоналарда илғор технологияларни, халқаро стандартлар талабларига мувофиқ сифат менежменти тизимини татбиқ этишни рағбатлантириш, Уюшма аъзолари — ташкилотларни модернизация қилиш ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлашга ҳар томонлама кўмаклашиш;
  • талаби юқори бўлган сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш ва турларини кенгайтириш, ички бозорни маҳаллий ишлаб чиқарилган импорт ўрнини босувчи ва рақобатбардош маҳсулотлар билан тўлдириш учун шарт-шароитлар яратиш;
  • ички ва тармоқлараро кооперацияни, жумладан, чарм, мўйна хом ашёси ва жунни чуқур қайта ишлашга ихтисослаштирилган ташкилотлар, шунингдек, чорвачилик хўжаликлари, фурнитура ва бутловчи буюмлар ишлаб чиқарувчилар ўртасида кооперацияни ривожлантириш;
  • чарм-пойабзал, мўйна, қоракўл маҳсулотлари ҳамда жундан ишланган буюмлар сегментларида ички ва ташқи бозорларнинг маркетинг тадқиқотларини тизимли равишда олиб бориш, тармоқларнинг экспорт салоҳиятини кенгайтиришни қўллаб-қувватлаш, моделлаштириш ва брендлаш бўйича энг янги инновацион ишланмалардан фойдаланган ҳолда хом ашёни қайта ишлаш ва тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришнинг замонавий услубларини, шунингдек, илғор ахборот технологиялари ва автоматлаштирилган бошқарув тизимларини кенг жорий этиш;
  • малакали кадрлар тайёрлаш ва тармоқнинг илмий салоҳиятини ошириш, шунингдек, ишлаб чиқаришни хом ашё ва материалларнинг экологик тоза турларидан фойдаланган ҳолда ташкил этиш мақсадида ишлаб чиқариш, таълим ва фаннинг ўзаро интеграцияси учун қулай шарт-шароитларни шакллантириш;
  • Уюшма аъзолари — ташкилотларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини, жумладан, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ўзаро муносабатларда, назорат қилувчи органлар томонидан текширишлар ўтказиш жараёнида, шунингдек, судларда ишларни кўришда ҳимоя қилиш.

Бизнинг сайтимизни баҳоланг

Сайт разработан дизайн - студией