(+99871) 2675847
(+99871) 2675364

“PITTARDS” КОМПАНИЯСИ БИЛАН ВИДЕОКОНФЕРЕНЦИЯ

Чоп этилган сана: 22 October 2018

Ўзбекистон Республикасининг Буюк Британиядаги элчихонаси кўмагида "Ўзчармсаноат" уюшмаси раиси С.Умурзоқов  ва Буюк Британия ва Ғарбий Европа бозорида чарм ва чарм маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи етакчи "Pittards" компанияси директори жаноб Reg Hankey ўртасида Париж-Лондон видеоконференция ташкил этилди. Бренд 1826 йилдан буён фаолият юритиб келади ва бугунги кунда Германия, АҚШ, Эфиопия ва Японияда ишлаб чиқариш майдонларига эга ҳамда 5 мингдан ортиқ ходимлар компанияда ишлашади.

Келишувлар доирасида жаноб Hankey Ўзбекистон чарм-пойабзал ва мўйнали кийим-кечаклар саноати соҳасидаги сўнгги ўзгаришлар, уюшма кўмагида амалга оширилаётган кенг кўламли инвестицион дастурлар, шунингдек, ушбу соҳадаги бизнесни ривожлантириш имкониятлари билан таништирилди.

Жаноб Hankeyнинг фикрича, Pittards компаниясининг фаолияти ва профилининг ўзига хос хусусиятлари кўп жиҳатдан ўзбек ишлаб чиқарувчиларининг эҳтиёжлари ва имкониятлари билан бир-бирига ўхшаб кетади. Бу эса ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг кенг кўлами ҳақида мулоҳаза қилишга имкон беради.

Мулоқот чоғида томонлар Ўзбекистондаги корхоналар билан савдо ва ишлаб чиқариш соҳасида ҳамкорлик истиқболларини тубдан ўрганиш, ишлаб чиқариш ва маҳсулот сифатини ўрганиш учун Pittards раҳбариятининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этишга келишдилар. Шунингдек, Тошкентда 2018 йил 9-11 октябрь кунлари бўлиб ўтадиган Uzcharmexpo чарм пойабзал ва чарм маҳсулотлари кўргазмасига компания раисининг ташриф буюриши ҳам режалаштирилган

Бизнинг сайтимизни баҳоланг

Сайт разработан дизайн - студией