(+99871) 2684066
(+99871) 2675364

ТУРКИЯНИНГ ЧАРМ-ПОЙАБЗАЛ САНОАТИ ВАКИЛЛАРИ УЧУН БРИФИНГ

Чоп этилган сана: 26 November 2018

Истанбулда “Узчармсаноат” уюшмаси томонидан Туркиянинг Чарм ишлаб чиқарувчилар уюшмаси (TDSD), Пойабзал ишлаб чиқарувчилар уюшмаси (TASD), Пойабзал фурнитурасини ишлаб ишлаб чиқарувчилар уюшмаси (AYSAD) ва Туркиянинг пойабзал саноати йўналишидаги илмий тадқиқотлар ва таълимни ривожлантириш жамғармаси (TASEV) кўмагида икки мамлакат ишбилармон доираларининг ушбу тармоқдаги алоқаларини мустаҳкамлашга қаратилган “Ўзбекистон: чарм-пойабзал соҳасида инвестицион ва савдо-иқтисодий ҳамкорлик истиқболлари” мавзусида ахборот брифинги ўтказилди.

Ушбу анжуманнинг 120 нафар иштирокчилари орасида юқоридаги уюшмалар раҳбарлари, шунингдек чармни қайта ишлаш, пойабзал ва чарм-атторлик маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхоналари таъсисчилари ва раҳбарлари ҳамда технологик асбоб-ускуналарни ишлаб чиқарувчилардан иборат потенциал инвесторлар бор эди.

“Ўзчармсаноат” уюшмаси раиси ўз нутқида Ўзбекистоннинг чарм-пойабзал соҳасининг ҳозирги ҳолати, сўнги йилларда олиб борилаётган тизимли ислоҳотлар ва ўзгаришлар, давлат ва тижорат банклари кўмагида амалга оширилаётган кенг кўламли инвестиция дастурлари, соҳа ишлаб чиқарувчиларига берилган солиқ ва божхона имтиёзлари ва преференциялари, шунингдек, чарм-пойабзал саноатида касбий таълимни ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида батафсил ахборот берди.

Тақдимотдан кейин узоқ давом этган саволлар ва шарҳлар сессияси шуни қўрсатдики, туркиялик сармоядорлар ва тадбиркорлар Ўзбекистоннинг чарм-пойабзал тармоғига, биринчи навбатда, ишлаб чиқариш таннархи пастлиги, иккинчидан эса республикамиз ва қўшни мамлакатлар кўп сонли аҳолисидан иборат кенг миқёсли бозор мавжудлиги боис катта қизиқиш билан қарамоқдалар.

Ўз навбатида, Уюшма томонидан: виза масалаларида кўмаклашиш, божхона тартиб-қоидалари ва тартиблари, Ўзбекистонда хорижий мутахассислар ишлаши учун яратилган имкониятлар, асбоб-ускуналар, кимёвий моддалар ва фурнитура ишлаб чиқарувчи туркиялик корхоналарнинг Ўзбекистон бозорига чиқиш истиқболлари каби турли мавзулар бўйича батафсил ва долзарб маълумотлар тақдим этилди.

Турк ишбилармонларининг республикамиз чарм-пойабзал соҳасига инвестиция киритиш масалалари алоҳида муҳокама қилинди: бир қатор инвесторлар кўшма корхоналарни барпо этиш учун сармоя киритишга тайер эканлигини ва ҳозириги вақтда ушбу режаларини амалга оширишда хамкорлик ва кўмакга мухтожлиги боис, брифингни ўзида Уюшма ва ушбу инвесторлар ўртасида ҳамкорлик келишувларга эришилди ва кўзланган лойхаларни ўрганиб чиқиш ва тайерлаш учун уларнинг Ўзбекистонга ташрифи мазкур келишувлар бўйича қилинган дастлабки қадамлар бўлади. 

Брифинг якунида Туркиянинг пойабзал ишлаб чиқарувчилар уюшмаси раҳбарияти билан икки томонлама музокаралар бўлиб ўтди, унда икки мамлакат тадбиркорлари ўртасида саноат, савдо-иқтисодий кооперацияни мустаҳкамлашга қаратилган икки ташкилот ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари белгилаб олинди. Томонлар шу йилнинг охиригача Турк делегациясининг Ўзбекистонга ишчи ташрифини ташкил этиш зарурлиги тўғрисида келишиб олдилар.

Бизнинг сайтимизни баҳоланг

Сайт разработан дизайн - студией