(+99871) 2684066
(+99871) 2675364

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жиззах вилоятига ташрифи доирасидаги “Ўзчармсаноат” уюшмасининг тақдимоти

Чоп этилган сана: 04 February 2019

2019 йил 30 январда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жиззах вилоятига ташрифи доирасида “Ўзчармсаноат” уюшмасининг 2019 йилга мўлжалланган ҳудудий саноат лойиҳалари тақдимоти бўлиб ўтди.

Жиззах эркин иқтисодий ҳудудида чарм саноати соҳасида биринчи саноат ҳудудини барпо этиш ташаббуси аҳамиятга молик бўлиб, у фойдаланилган сувдан чиқиндиларни тозалаш бўйича замонавий станция қурилиши, шунингдек, мавжуд бўлган ҳамда янги ташкил этилган чарм қайта ишлаш заводларига уланишни назарда тутади. Ушбу схема яхши ишлаб чиқилган бўлиб, чарм ва поябзал саноати ривожланган мамлакатларда кенг қўлланилади: Италияда 3 та бундай ҳудулар мавжуд, Туркияда эса уларнинг сони 14 тани ташкил этади.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзоқов ўз тақдимотида Жиззах вилоятида пилот лойиҳа муваффақиятли синовдан ўтказилгандан сўнг, чарм саноатининг 5 та ҳудуди яратилиши режалаштирганлиги алоҳида таъкидлаб ўтди.

Мазкур ташаббус жорий йилда чарм ишлаб чиқариш бўйича уч йирик завод тўлиқ қувватга эга бўлишини ҳисобга олган ҳолда, саноат ва атроф-муҳит учун муҳим аҳамиятга эга. Улардан бири Турк инвестори жаноб Эрдал Матрас томонидан амалга оширилмоқда.

Ҳозирда тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш сегменти фаол ривожланмоқда, хусусан, Зомин туманида йилига умумий қуввати 6 миллион жуфт бўлган йирик поябзал фабрикаларидан бири яратилади.

Бундан ташқари, турк ва ҳиндистонлик инвесторлар иштирокида Фарғона, Тошкент, Бухоро ва Қашқадарё вилоятларида жами 5 та шу каби корхоналарни ташкил этиш истиқболлари ҳисобига тери, мўйна ва тўқимачилик маҳсулотларидан тайёр кийимлар тайёрланади.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Россиянинг етакчи мўйна “Aksessuar Fur” ва “Astel by Konstantinopolski” савдо брендлари эгаларининг ҳамкорлигини жалб қилиш мўйнали кийим-кечак саноати ривожланишида кучли туртки бўлади. Европанинг етакчи мода уйлари билан алоқада бўлган инвестор ва ишлаб чиқарувчилар маҳаллий ҳамда хорижий хом ашё асосида минтақада ички кийим-кечак ва қоракўл маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича биринчи инноватсион корхона ташкил қилишни режалаштирмоқда.

Бизнинг сайтимизни баҳоланг

Сайт разработан дизайн - студией