(+99871) 2684066
(+99871) 2675364

«Ўзчармсаноат» Уюшмаси баҳорги кўргазмага таклиф этади!

Чоп этилган сана: 05 March 2019

2019 йилнинг 3-5 апрел кунларида (юбилей тарзидаги) 10-Халқаро чарм, пойабзал ва чарм маҳсулотлари  – “UZCHARMEXPO-2019” кўргазмаси бўлиб ўтади.

Кўргазма доирасида дунёнинг 10 та мамлакатидан 100 дан ортиқ компаниялар ўз маҳсулотларини намойиш этадилар. Меҳмонлар ва иштирокчилар эътиборига чармдан тайёрланган маҳсулотлар: пойабзал, кийим-кечак, чарм-атторлик маҳсулотлари, шунингдек, махсус пойабзаллар ва махсус кийимлар тақдим этилади.

Шунингдек, тармоқ профессионаллари Европа, Туркия, Хитой, Россия ва бошқа мамлакатларидан энг яхши ишлаб чиқарувчиларнинг бутловчи қисмлар, кимёвий моддалар ва ускуналар каби маҳсулотлари билан танишишлари мумкин.

Харидорлар нафақат янги коллекцияларни кўришлари, балки ҳар қандай дид ва ҳамёнга мувофиқ келадиган шароитда пойабзал, сумка, кийим-кечак, чарм-атторлик буюмларни фойдали тарзда сотиб олишлари мумкин.

"Ўзармсаноат" Уюшмаси томонидан ташкил этилган ушбу кўргазма 1000 квадрат метрдан ортиқроқ майдонни эгаллайди.

Кўргазма манзили: Ёшлар ижодиёти саройи (Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Мустақиллик майдони, 2).

Бизнинг сайтимизни баҳоланг

Сайт разработан дизайн - студией