(+99871) 2684066
(+99871) 2675364

«ЎЗЧАРМСАНОАТ» УЮШМАСИ БОШҚАРУВИНИНГ КЕНГАЙТИРИЛГАН ЙИҒИЛИШИ

Чоп этилган сана: 29 Декабрь 2018

Жорий йилнинг 29 декабрь куни «Ўзчармсаноат» уюшмаси бошқарувининг 2018 йилдаги фаолияти дастлабки якунлари ва 2019 йилдаги фаолиятининг истиқболли йўналишлари муҳокамасига бағишланган кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. 

Бошқарув уюшма ва соҳадаги тадбиркорлар учун 2018 йил туб бурилиш  йили ва  тармоқнинг бир неча йиллар олдин ривожланиш тезлигини аниқловчи вектор сифатида эсда қоларли бўлганини эътироф этди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларини ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини оширишни янада рағбатлантириш чора тадбирлари тўғрисида»ги Қарори иқтисодиётнинг ушбу соҳасини тезкор ривожлантириш учун  дастлабки замин яратувчи институционал ислоҳотларни, шунингдек тармоқдаги бизнес вакиллари учун преференциялар ва давлат  кўмаги шаклларининг кенг спектрини ўзида мужассам этгани билан энг муҳим ютуқлардан бири бўлди. 

Ўз ўрнида иқтисодий конъюнктурани шакллантиришда бир маромда ўсиб бораётган чарм-пойабзал ва мўйначилик саноатининг ривожланишини мувофиқлаштириш, қўйилган мақсадларга эришиш учун кучларни бирлаштиришни давом эттириш, мавжуд муаммолар ва уларни ҳал қилишга тизимли ёндашиш  комплекс қамровни  талаб этиши  таъкидланди.
 

Уюшма фаолиятининг йўналишларини муҳокама қилиш жараёнида кейинги йилларда, қўшимча юқори қийматли рақобатбардош маҳсулотларни ташқи бозорга  чиқариш суръатларини ошириш ҳисобига тармоқда экспорт салоҳиятини ошириш, инвестицияларни жалб қилишга алоҳида эътибор  қаратилган бўлиб, бу  2019 йилда ҳам тармоқни ривожлантириш стратегиясини муваффақиятли амалга оширишнинг  ўрта ва узоқ муддатли  кафолати сифатида белгиланди.  Шу билан бир вақтнинг ўзида бу ички бозорни  маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг  сифатли маҳсулотлари билан тўлдириш ва чарм маҳсулотлари ҳамда пойабзаллар сегментидаги импортга қарамлиликни тушириш имконини берган бўларди. 

Уюшма таркибига кирувчи корхоналар фаолиятида юзага келган муаммоларни тезкор ҳал қилиш ва бизнесни қўллаб-қувватлаш учун кўрсатиладиган хизматлар даражасини оширишни кўзда тутувчи уюшма сиёсатини кучайтириш  масалаларига  ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.

Шунингдек, уюшмадаги ички иш жараёнининг самарадорлиги ва шаффофлигини таъминлашда ижро интизомига  қатъий амал қилишга асосий эътибор қаратиш лозимлиги тавсия этилди. 

Тадбир якунида 2018 йилни муваффақиятли якунлаш билан боғлиқ  тезкор масалалар бўйича  тегишли қарор қабул қилинди ва 2019 йилдаги фаолиятини самарали бошлаш учун  аниқ йўналишлар белгиланди.

Бизнинг сайтимизни баҳоланг

Сайт разработан дизайн - студией