(+99871) 2684066
(+99871) 2675364

“ЎЗЧАРМСАНОАТ” УЮШМАСИ - ХАЛҚАРО МЎЙНА ФЕДЕРАЦИЯСИНИНГ МИНТАҚАВИЙ БИРЛАШМАСИ АЪЗОСИ

Чоп этилган сана: 23 November 2018

Жорий йилнинг 15-16 ноябрь кунлари “Узчармсаноат” Уюшмаси Истанбулда Халқаро мўйна Федерациясининг Евроосиё бирлашмаси (IFF-Eurasia) Бошқаруви йиғилиши доирасида ўтказилган тадбирларда иштирок этди. Россия, Украина, Беларусь, Арманистон, Қозоғистон, Туркия мамлакатларининг ва шу йилдан эътиборан Ўзбекистон тармоқ уюшмасини ҳам бирлаштирадиган мазкур тадбирлар йилига икки марта ўтказилади ва Евроосиё қитъасида мўйначилик саноатидаги бозор тенденцияларини ёритиб бериш, аъзо-давлатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни кўллаб-қувватлаш ва режалаштирилаётган бизнес тадбирларни кўриб чиқиш платформасига айланган.

Йиғилиш бошида “Узчармсаноат” Уюшмаси Халқаро мўйна Федерациясининг Евроосиё бирлашмасига қабул қилинди, уюшма раиси эса IFF-Евроосиё Бошқаруви аъзоси қилиб танланди. Халқаро мўйна федерацияси директори Kiran Makhmood хоним янги иштирокчини мамнуният билан таништирди ва “Ўзчармсаноат” уюшмаси мўйначилик индустрия соҳасидаги хорижий ташкилотлар ва мўйна аукционлари билан мўйна, қоракўл ва улардан тикилган тайёр маҳсулотларни ҳалқаро савдо майдонларига экспорт қилиш ҳажмларини кўпайтиришга қаратилган ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш учун юқори салоҳиятга эга эканлиги таъкидлади.

Тадбир давомида IFF-Евроосиё Бошқарувининг навбатдаги йиғилишини ҳамда халқаро мўйначилик конгрессини дунёнинг энг йирик тармоқ саноатчилари ва ташкилотлари иштирокида келгуси йилнинг октябр ойида Тошкентда ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Шунингдек Уюшма делегацияси Халқаро мўйна федерацияси томонидан ташкил этилган "Remix-Евразия" - мўйнадан кийимлар яратадиган модельер-дизайнерлар халқаро танловининг финал босқичида иштирок этди. 2019 йилдан бошлаб ёш ўзбек дизайнерларини ушбу танловга жалб қилиш бўйича келишувга эришилди, бу эса улар учун профессионал мода оламига йўл очиш, таниқли брендлар ва мода уйлари билан таништириш ҳамда самарали шартномаларни тузишга имкон беради.

Бизнинг сайтимизни баҳоланг

Сайт разработан дизайн - студией