(+99871) 2684066
(+99871) 2675364

“Ўзчармсаноат” уюшмаси ҳамда Афғонистон Ислом Республикасининг “Jawzjani & Yaftali Brothers Ltd” компанияси ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандум имзоланди

Чоп этилган сана: 28 Май 2019

24 май куни “Ўзчармсаноат” уюшмаси ҳамда “Jawzjani & Yaftali Brothers Ltd” компанияси ўзаро савдо иқтисодий алоқалар ва ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзолашди.

Ушбу Меморандумнинг асосий мақсадлари бу Ўзбекистон Республикасининг чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳалари корхоналари томонидан тайёрланган тайёр чарм-пойабзал, чарм-атторлик ва бошқа маҳсулотларнинг “Jawzjani & Yaftali Brothers Ltd” томонидан Афғонистон Ислом Республикаси ҳудудида сотиш, ушбу давлатнинг йирик шаҳарларида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулотларнинг “Шоу-рум”ини ташкил қилиш, “Ўзчармсаноат” уюшмаси аъзоси бўлган корхоналар томонидан тайёрланган тайёр маҳсулотларни реклама қилиш ҳамда бошқа тадбирларни ташкил этиш орқали ҳамкорларни жалб қилишдир. Шунингдек, “Jawzjani & Yaftali Brothers Ltd” ваколатига ватанимизда ишлаб чиқарилган чарм-атторлик ва бошқа маҳсулотларни сотиб олиш истагида бўлган ҳамкорлар билан олди-сотди шартномалари (битимлар) тузиш киради.

“Ўзчармсаноат” уюшмаси эса ўз томонидан соҳадаги корхоналарни “Jawzjani & Yaftali Brothers Ltd” компанияси билан ҳамкорликка кенг жалб қилади ва тарғиб қилади ҳамда улар ўртасида тузилган олди-сотди шартномалари (битимлар) бажарилишини, хусусан, маҳсулотлар сифати ва миқдори шартнома шартларида белгиланган талабларга жавоб беришини таъминлайди.

Бизнинг сайтимизни баҳоланг

Сайт разработан дизайн - студией