(+99871) 2684066
(+99871) 2675364

“ЎЗЧАРМСАНОАТ” УЮШМАСИ – ЎЗБЕК-ҲИНД ФОРУМИ ИШТИРОКЧИСИ

Чоп этилган сана: 09 October 2018

2018 йил 28-29 сентябр кунлари “Ўзчармсаноат” уюшмаси делегацияси, уюшма раиси С.Умурзаков бошчилигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ҳиндистон Республикасига ташрифи арафасида ташкил этилган ўзбек-ҳинд форуми ва юртимизда ишлаб чиқарилган товарларнинг "Made in Uzbekistan" кўп тармоқли кўргазмасида иштирок этди.

Табдбирлар икки мамлакатнинг бизнес ва индустрия вакиллари ўртасидаги кооперация алоқаларини йўлга қўйиш орқали савдо-иқтисодий хамкорликни ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ўзаро харакатларни янада жаддалаштиришға бағишланди.

Аввалам бор мазкур йўналиш маҳаллий маҳсулотлар экспортининг янги истиқболларини очиб беради – форумнинг биринчи кунинг ўзида республикамизда ишлаб чиқарилган табий чармни Ҳиндистонга сотиш бўйича 3 та битим имзоланди.

Шунингдек форум доирасида Уюшма раҳбарияти ҳинд сармоялари иштирокида чарм-пойабзал соҳасидаги  янги корхоналарни барпо этиш юзасидан ҳинд инвесторлар билан бир қатор музокараларни олиб борди.

Музокалар пайтида айниқса тайёр чарм, пойабзал ва чарм маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналарни Ҳиндистондан Ўзбекистонга кўчириш бўйича “Ўзчармсаноат” уюшмаси томонидан ишлаб чиқилган Дастурнинг ташкилий ва молиявий жиҳатлари муҳокамасига алоҳида урғу берилди.

Умуман олганда тадбирлар давомида жами 21,0 млн. АҚШ доллари миқдоридаги 5 та инвестицион битим имзоланди.     
     
Уюшма вакиллари форум ва кўргазмадаги иштироки билан чекланмасдан ҳинд инвесторлардан бирисининг корхонаси – «Discovery Leather” чарм кийимларини ишлаб чиқариш фабрикасига ташриф буюриб ишлаб чиқариш жараёни билан танишдилар ва Ўзбекистонда кўшма корхона ташкил қилиш истиқболларини муҳокама қилдилар.

Бизнинг сайтимизни баҳоланг

Сайт разработан дизайн - студией