(+99871) 2684066
(+99871) 2675364

“Ўзчармсаноат” уюшмасида Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш илмий-тадқиқот институти билан ҳамкорликда давра суҳбати ўтказилди.

Чоп этилган сана: 24 Январь 2019

2019 йил 21-январда “Ўзчармсаноат” уюшмасида Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш илмий-тадқиқот институти билан ҳамкорликда  уюшмага аъзо  корхоналар  раҳбарлари ва вакиллари  иштирокида давра суҳбати ўтказилди.  
Давра суҳбати кун тартибида миллий стандартларни халқаро замонавий талаблар билан уйғунлаштириш ва тайёр маҳсулотлар: пойабзаллар, чарм-галантерея маҳсулотлари, мўйна ва жун буюмларини стандартлаштириш ва сертификатлаштириш бўйича мавжуд тизимни оптималлаштириш  масаласи кўриб чиқилди. Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18-январдаги 4059-сонли Қарорида белгиланган стандартлаштириш, метрология ва  сертификатлаштиришни техник тартибга солиш тизимини келгусида ривожлантиришнинг  асосий йўналишлари   очиқ-ойдин тушунтириб берилди.
Давра суҳбати якунида 2019-2021 йилларда чарм-пойабзал ишлаб чиқариш соҳасида стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатлар (жами бўлиб 60 та стандарт)ни халқаро талабларга уйғунлаштиришнинг тармоқли графигини қисқа муддатларда тайёрлаш ва тасдиқлаш учун киритиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Бизнинг сайтимизни баҳоланг

Сайт разработан дизайн - студией