(+99871) 2684066
(+99871) 2675364

“Ўзчарсмсаноат” уюшмаси ижро этувчи аппарати йиғилиши

Чоп этилган сана: 08 April 2019

Жорий йилнинг 6-апрелида “Ўзчармсаноат” уюшмаси Ижро этувчи аппарати йиғилиши бўлиб ўтди.

Кун тартибига киритилган масалалар таркибида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев бошчилигида 2019 йил 4 апрелда ўтказилган, 2019 йил биринчи чораги якунлари бўйича Давлат бюджетига тушумлар ва экспорт прогнозлари ижроси натижадорлиги ҳамда биринчи ярим йиллик учун белгиланган кўрсаткичларнинг сўзсиз бажарилишини таъминлаш юзасидан видеоселектор йиғилишида белгиланган топшириқларни бажариш бўйича амалга ошириш лозим бўлган вазифаларга энг муҳим масалалардан бири сифатида эътибор қаратилди.

Уюшманинг тегишли бошқарма ва бўлимлари томонидан 2019 йилнинг март ойи ва 1-чораги якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига, Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига, Давлат статистика қўмитасига киритиладиган ҳисоботларнинг белгиланган тартибда тайёрланиши ва топширилиши ҳолати ҳақидаги кун тартибидаги масала сифатида, Уюшманинг Прогнозлаш ва иқтисодий таҳлил бўлими (Д.Зуфарова) томонидан берилган ахборотга асосланган ҳолда таҳлилий тарзда, танқдий руҳда кўриб чиқилди ҳамда бу борада ҳам камчиликларга йўл қўймаслик юзасидан қатъий кўрсатмалар берилди.

Йиғилишда шу йилнинг 3-5 апрел кунлари давомида Тошкент шаҳрида ўтказилган “UzCharmExpo-2019” халқаро кўргазмаси якунлари ва бунда йўл қўйилган камчиликлар ҳамда навбатдаги кўргазмаларга тайёргарлик кўриш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар тўғрисидаги навбатдаги масала ҳам қизғин таҳлилий асосда, танқидий нуқтаи назар билан, шунингдек, йиғилиш қатнашчиларининг фикр-мулоҳазалари ва тавсиялари кўриб чиқилган ҳолда атрофлича муҳокама қилинди. Жумладан, Уюшмаси раиси ўринбосари Ф.Нурмухамедов ва Уюшманинг “Чарм ва пойабзал дизайни дизайни маркази” шўъба корхонаси директори О.Ашуровлар томонидан ўртага қўйилган, бўлиб ўтган халқаро кўргазма ва келгусида ташкиллаштириладиган шу каби тадбирлар учун конструктив таклифлар эътиборга олиниши ҳам таъкидланди. Албатта, бунда ташкилий масалаларга, маҳаллий ва хорижий ишлаб чиқарувчиларни, потенциал буюртмачилар ва ҳамкорларни фаол равишда жалб этишга доир қўшимча услубларни қўллашга алоҳида эътибор бериш лозимлиги таъкидланди ва бу борада тавсиялар берилди.

Уюшма раиси вазифасини бажарувчи Ф.Бобоевнинг якунловчи нутқида ижро интизомига қатъий риоя қилишга доир, ички идоравий иш жараёнлари ва таомилларининг аниқ-равшанлигини ва сифатлилигини таъминлашга оид ҳамда Уюшма тизими фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича бошқа бир қатор аниқ кўрсатма ва тавсиялар қайд қилиб ўтилди.

Бизнинг сайтимизни баҳоланг

Сайт разработан дизайн - студией