(+99871) 2684066
(+99871) 2675364

Жорий йилнинг 13 апрель куни соат 11:00 да "Ўзчармсаноат” уюшмаси ижро этувчи аппаратининг йиғилиши бўлиб ўтди

Чоп этилган сана: 17 April 2019

1. Йиғилиш кун тартибига кўра “Ўзчармсаноат” уюшмаси ижро этувчи аппаратининг 2019 йил 6 апрель кунги йиғилишининг 8-сон баёни билан юклатилган вазифалар ижроси тўғрисида Баён билан белгиланган масъуллар ҳисобот бердилар.

2. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 8 апрель куни жорий йилнинг биринчи чорагида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва халқаро молия ташкилотлари иштирокидаги лойиҳаларнинг амалга оширилишини таҳлил қилиш, биринчи ярим йилликка доир вазифаларни белгилаш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқларни бажариш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар ҳамда чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларида янги инвестиция лойиҳаларини излаб топиш масалалари кўриб чиқилди.

3. Уюшмада инвестиция лойиҳаларини бажарилиб боришини, ҳусусан, молиялаштириш манбаларидан бири Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари белгиланган лойиҳаларнинг бугунги кундаги ҳолати, лойиҳалар ташаббускорлари томонидан олиб борилаётган ишлар тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.

4. Кун тартиби сўнгида, жорий йилнинг 3-5 апрель кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган “UzCharmExpo” ҳалқаро кўргазмаси ва уни келгусида натижадорли ташкил этиш бўйича якуний ҳулосалар қилинди ва Уюшма фаолиятига таллуқли бошқа жорий масалалар кўриб чиқилди.

Бизнинг сайтимизни баҳоланг

Сайт разработан дизайн - студией